Хамзат Чимаевнинг кейинги рақиби ойдинлашмоқда!

  • 11.03.2026 16:03
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг жамоасига яқин бўлган Адам Зубайраев "Борз"нинг кейинги рақибига ишора қилди.

"Шоннинг режалар жадвалини юритаётган инсонлар, Стрикленднинг 9 майдан кейинги барча подкастларини бекор қилинг. Тикилган жағ билан микрофонга гапириб бўлмайди", - деди Зубайраев.

Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Нью-Йоркда "UFC 328" турнири бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!