Харри Кейн Буюк Британияда йил спортчиси деб топилди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ва Англия терма жамоаси форварди Харри Кейн GQ талқини бўйича 2018 йилда Буюк Британиянинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 25 ёшли форвард Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да 6та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлган эди.

“GQ талқини бўйича йилнинг энг яхши спортчиси деб топилганимдан фахрланаман. Энди бунданда кўпроқ натижаларга эришиш учун меҳнат қилишдан тўхтамаслигим лозим. Энг зўр 12 ой ҳали олдинди”, - дейди Кейн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!