Харри Кейн: "Ҳаётимнинг энг яхши давридаман!"

  • 19 декабрь, 13:23
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди. Англиялик футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда ва ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Жорий мавсумнинг 24 ўйинида у 29 та гол урди ва жамоадошларига уч марта голли узатма берди.

Tecno

"Мен 32 ёшдаман. Бу ёшга етганингизда, одамлар сиздан секинлашганингиз ва каръерангизнинг охири яқинлашаётганини айтишади. Лекин мен ўзимни энг юқори чўққида ҳис қиляпман.

Югуриш кўрсаткичларимга қарасангиз ҳам, мен бу мавсумда аввалгидан кам югурмадим. Ҳаётимнинг энг яхши давридаман, бу яна бир неча йил давом этади. Менимча, узоқ вақт ўйнай оламан, бироқ футболда ҳамма нарса жуда тез ўзгариши мумкин", - дея Кейннинг сўзларини келтиради "Bayern & Germany".

Маълумот учун, англиялик ҳужумчи 2023 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!