Хаверц ўз позициясини "Байер"га маълум қилди

Ярим ҳимоячи Кай Хаверц мавсумлар оралиғида "Байер"ни тарк этиш ниятида. Бу нияти ҳақида тўпурар футболчи клуб раҳбариятини огоҳлантириб улгурган.

21 ёшли хавбекка "Челси" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар германиялик футболчи учун йиллик 8 миллион евро маошли шартнома тайёрлаб қўйишган.

Леверкузенликлар эса ушбу трансфердан умумий 100 миллион евро ишлаб олади. Унга кўра, 70 миллион евро дастлабки тўлов сифатида, 30 миллион евро эса турли бонуслар кўринишида тўланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!