Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Хаверц: "Райя — дунёнинг энг яхши дарвозабони"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Ҳужумчи жамоа дарвозабони ҳақида гапирди

"Арсенал" ҳужумчиси Кай Хаверц жамоадоши Давид Райя ҳақида илиқ фикр билдирди.

Испаниялик посбон Чемпионлар лигаси чорак финалида "Спортинг"га қарши ўтказилган илк учрашувда (1:0) майдоннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Хаверцнинг таъкидлашича, Райя сўнгги икки мавсумда жаҳон футболида энг кучли дарвозабонлардан бири эмас, балки айнан энг яхшисидир.

"Ажойиб ўйин намойиш қилди. Менимча, у ҳали ҳам футболда етарлича қадрланмаяпти. Лекин шахсан мен учун у сўнгги икки мавсумда дунёнинг энг яхши дарвозабони.

У ноодатий даражада кучли. Жуда кўп вазиятларда бизни қутқариб қолади ва биз унинг жамоамизда борлигидан жуда хурсандмиз", — деди Хаверц.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ