Хави "Барселона"даги энг асосий футболчи номини айтди

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Серхио мен учун жамоадаги асосий футболчи. У тактик жиҳатдан мукаммал футболчи. Умид қиламанки, у биз билан қолади. Ҳаммаси унга боғлиқ”, - дея мутахассиснинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.

Бускетснинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида тугайди. Томонлар ҳамкорликни бир мавсумга узайтиришга яқин.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 2022/2023 мавсумида Серхио 26 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!