Хави: "Бавария"дан учралган мағлубият — ортга ташланган қадам"

"Барселона" бош мураббийи Хави Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида "Бавария"дан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.

“Биз олти ёки еттита голли вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик, “Бавария” эса ўз имкониятини қўлдан бой бермади. Биз рақобатбардош ўйнадик. Агар гол урганимизда, ўйин бутунлай бошқача кечган бўларди. Ваҳоланки, бу Чемпионлар Лигаси: бурчак тўплари пайтида бундай позицион хатолардан қочишга ҳаракат қилиш керак, кеча ҳам шундай вазиятдан кейин рақиблар 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Мағлубият орқага қадам, аммо биз ҳали ҳам етакчилар қаторидамиз. Биз бу ерга ғалаба қозониш ниятида келган эдик. Биз ўз хатоларимиздан сабоқ олишимиз керак. Умуман олганда, яхши ўйин ўтказдик, деб ўйлайман. Бу вазиятлар дуранг учун эмас, ғалаба қозониш учун етарли эди", - дея Хави сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.

“Бавария” 6 очко билан “C” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.“Барселона” 3 очко билан иккинчи ўринда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
14/09/2022 12:12
Качоншача Европа футболини еритасанлар Узбек футболини еритларинг.