Хави "Бавария"нинг супер трансферини барбод қилди

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ҳимоячи Рональд Араухонинг "Бавария"га ўтишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда "Todofichajes" портали нашри хабар берди.

Манбага кўра, немис клуби уругвайлик футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ Хави бу келишувга қарши чиққан. Хави Араухонни жамоа учун жуда муҳим футболчи деб ҳисоблайди.

Рональд 2020 йилнинг октябридан бери Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Уругвайлик футболчи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!