Хави: Баъзида мен ҳам хато қиламан

Хави "Барселона"ни ПСЖ билан ўйинда йўл қўйилган хатолардан сабоқ олиши кераклигини айтди. 

"Ўтган мавсум "Атлетико" ёки "Алавес"га қарши ўйинларда ўн киши бўлиб ҳимояланиб, ғалаба қозонган учрашувларимиз бўлди. Бу сафар ҳаммаси бошқача тус олди ва бу мени хафа қилди. 

Биз сабоқ олишимиз керак. Келгуси мавсумда Чемпионлар лигасига қайтамиз ва имкон қадар яхши ўйин кўрсатамиз"
, - деди Каталония клуби устози. 

Шунингдек, Хави иккинчи бўлимда тўсиқнинг бир қисмини тепгани ва ҳакамни ҳақорат қилганини тан олиб, қуйидаги фикрни билдирди: "Баъзида мен хато қиламан, қизил карточка билан ҳам шундай бўлди". 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!