Хави: "Бундай пайтда Педрини йўқотиш жуда ачинарли"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиққан Педрининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.

"Футболчиларнинг жароҳат олиши ҳар доим ачинарли. Педри биз учун жуда муҳим ўйинчи.

Таркибимизнинг асосий футболчиларидан бирини йўқотдик. Бироқ бунинг ижобий томони шундаки, жамоада Педрига яхши алтернативлар топишимиз керак бўлади", — деди Хави матбуот анжуманида.

Аввалроқ, 20 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи жароҳати туфайли бир ойга яқин майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди. У жорий мавсумда 6 та гол уришга эришганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!