Хави дунёда энг зўр мураббий кимлигини айтди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Манчестер Сити”ни бошқараётган Хосеп Гвардиолани замонамизнинг энг зўр мураббийи эканини тан олди.
- Мен Пепни мураббийлик ишида энг зўри, деб ҳисоблайман. У мунтазам равишда футболга инновацион ғояларни киритиб келмоқда. Кимки унинг қўл остида тўп тепган бўлса, футболда анча ўсди, - деди Хави Эрнандес.
Хави Гвардиола билан 1998-2001 йиллар давомида “Барселона”да бирга ўйнаган.
Кейинчалик Хосеп 2008-2012 йилларда “Барса”ни бошқарганида Хави футболчи сифатида унинг жамоасида тўп тепганди.
Фикрлар