Хави энг зўр футболчи кимлигини ва уни “Барса”да кўришни орзу қилишини айтди

  • 14 июнь, 2023, 09:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўзи шуғуллантирган футболчилар орасида энг зўри Санти Касорла эканини таъкидлади.

- Мен Санти Касорлани “Барселона” таркибида кўришни орзу қиламан. У мен шуғуллантирган футболчилар орасида энг зўри. Бунақа ўйинчиларнинг қадри жуда баланд.

Замонавий футболдаги ўйинчилар орасида Касорланинг истеъдодига тенг келадигани умуман йўқ, - деди Хави Эрнандес.

Эслатиб ўтамиз, Санти Касорла Хави Эрнандес Қатар чемпионатида “Ас-Садд”ни бошқарганида унинг қўл остида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!