Хави: Ҳеч ким бизга “йўқ” деёлмайди!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Манчестер Сити” сардори Илкай Гюндоғаннинг Каталония клубига кўчиб ўтганига муносабат билдирди.

- Гюндоған майдон марказида ўйнайдиган универсал футболчи. У катта тажриба эгаси ва Чемпионлар лигасининг амалдаги соҳиби. “Манчестер Сити”га сардорлик қилган. Илкай “Барселона”ни танлади. У бизга бу ерга совринлар учун келганини айтди.

Бу трансфер “Барселона” бренди нима эканини ҳаммага кўрсатиб қўйди. Мен бизга “йўқ” дейдиган бирорта футболчини кўрганим йўқ.

Одамлар биз яна рақобатбардош жамоага айланганимизни кўрди. Гюндоған бунга ёрқин бир мисол. У “Барселона”да муваффақият қозонишни истайди, - деди Хави Эрнандес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!