Хави катта трансферни уддалади. Зўр футболчи “Барса”га ўтадиган бўлди!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Манчестер Сити” етакчиси Илкай Гюндоғанни Каталонияга кўчиб ўтишга кўндирди.

Тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришга яқин турибди, - деб ахборот тарқатди Diario Sport нашри.

Манбанинг таъкидлашича, германиялик футболчи каталонияликлар билан уч йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Гюндоғаннинг 30 июнь куни “шаҳарликлар” билан келишуви якунланади.

Шундан сўнг, 32 ёшли футболчи “Барселона” вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатиши айтилмоқда. Илкайни кўндиришда Хави Эрнандеснинг ҳиссаси катта бўлди. Музокаралар вақтида испаниялик мураббий Гюндоғанга бошланғич таркибдан жой кафолатлаган.

Жорий мавсумда Гюндоған 50 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!