Хави Левандовски ўрнига зўр тўпурар топиб қўйгани ўзига қимматга тушди

“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес келаси мавсум ҳам жамоани бошқаришни режа қилган экан.

Испаниялик мутахассис ёзда Роберт Левандовскидан воз кечиш режасини тузган. Хави польшалик ҳужумчи ўрнига Ла Лига тўпурарларидан Артём Довбикни (“Жирона”)олишни  мўлжаллаган.

Европа матбуотида Хавининг ишдан олинишига уни Левандовскини йўқотмоқчи бўлгани клуб президенти Жоан Лапортага ёқмагани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

26 ёшли Артём Довбик “Жирона”даги дебют мавсумини юқори даражада ўтказди. Украиналик футболчи барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 10 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!