Хави

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин.

"Ас-Садд" бош мураббийи Хави испаниялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи, дея хабар бермоқда ESPN. Олдинроқ, Осиё клуби сафига "Вильярреал" собиқ хавбеки Санти Касорла келиб қўшилган эди.

Сильва яқин вақтлар ичида "Сити"даги 10 йилли фаолиятидан сўнг эркин агент сифатида клубни тарк этади. Олдинроқ, унга "Валенсия" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)