Хави: "Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ўртоқлик ўйинида "Арсенал"дан учралган мағлубият (3:5) ҳақида фикр билдирди. Каталонияликлар сафида голларга Роберт Левандовски, Рафинья Диас ва Ферран Торрес муаллифлик қилди.

Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди. Ритм ва физика асосий рол ўйнади. Натижага қарамасангиз, ўйинимиздан қониқдик. Ҳимояда кучсиз эдик. Шуни ҳисобга олиш керакки, бу бизнинг мавсумолди биринчи ўйинимиз, "Арсенал" эса икки марта ўйнашга улгурди", - деди Хави матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ёзги трансфер ойнасида марказий ҳимоячи Иниго Мартинес ва ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!