Хави: Холанд "Барса"га ўтади?
"Барселона" бош мураббийи Хави "Боруссия"нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга ўз фикрини билдирди.
"Холанд "Барселона"га ўтади? Бу шунчаки тахмин. "Барселона" трансфер бозорида нималар бўлаётганини диққат билан кузатиши керак. Биз кучайишимиз керак, аммо нима бўлишини вақт кўрсатади", - деди испаниялик мутахассис.
21 ёшли Холанд жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 14 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар