Хавида коронавирус аниқланди. У жамоа бошқарувини ёрдамчисига топширди
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси ва айни дамда "Ас-Садд" бош мураббийи Хавида коронавирус аниқланди. Бу ҳақида клуб расмий матбуоти хабар берди.
"Бугундан жамоа бошқарувини Давид Пратсга топширдим.
Бир неча кун олдин коронавирусга топширган тестимда мусбат жавоби чиқди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, бироқ вирусни енгигунимгача карантинда бўлишимга тўғри келади. Ўз ишимга тезроқ қайтишга рухсат беришларини сабрсизлик билан кутяпман", - дейди Хави.
Бугун "Ас-Садд" Қатар чемпионати доирасида "Ал-Хора" билан баҳс олиб боради.
Фикрлар