Хавини “Барса”га бермаймиз!

“Барселона” бош мураббийликка клуб афсонаси Хави Эрнандесни олиб келишга қарор қилганидан хабарингиз бор.

Хави ишлаётган клуб – “Ал-Садд” раҳбарияти мураббийнинг кетишига рухсат бермаяпти. Бу ҳақда бош директор Турки Ал-Али клубнинг позициясини маълум қилди.

- Бу масала  юзасидан клубнинг позицияси аввалдан маълум эди. Биз бош мураббий Хавини сақлаб қолишни истаймиз. Мавсумнинг муҳим палласида кетиб қолишига йўл қўймаймиз, - деди Турки Ал-Али.

Хавининг қатарликлар шартномаси 2023 йилгача давом этади. Аввалроқ, Хави клуб хўжайинлари билан “Барселона”дан таклиф бўлса, уни қўйиб юбориш ҳақида келишуви борлиги маълум қилинганди.

Кейинроқ, араблар Хавини қўйиб юбориш учун каталонияликлардан 1 миллион евро компенсация талаб қилди. “Барселона” бу пулни беришга кўнганидан кейин, “Ал-Садд” испаниялик мутахассисни умуман қўйиб юбормоқчи эмаслигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!