Хавининг рафиқаси унинг қайси клубда иш бошлаши мумкинлигига ишора қилди (ФОТО)
Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес ҳозирда нилерландиялик Эрик тен Хаг бошқараётган "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Todofichajesning нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Эрнандес “қизил иблислар” бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири саналади. Айтиш керакки, бироз аввалроқ Хавининг рафиқаси ижтимоий тармоқларга ўғлининг “Манчестер Юнайтед” либосида тушган суратини жойлаган эди. Балки бу испанияликнинг инглиз клубига келаётганига ишорадир.
44 ёшли испаниялик мутахассиснинг охирги иш жойи "Барселона" клуби бўлган. Мутахассис бошчилигида “кўк-анорранглилар” Испания чемпионига бўлди.
Фикрлар