Хайрулла Бозоров

Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

photo_2020-10-20_18-14-34

Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкилланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

photo_2020-10-20_18-14-38

Шундан сўнг, вилоят ҳокими “Турон” клуби аъзолари билан учрашув ўтказди ва футболчилар билан яқиндан танишди. Хайрулла Бозоров Про лиганинг навбатдаги учрашувлари олдидан клубга омад тилаб, эндиликда "Турон”га яқиндан ишқибозлик қилишини таъкидлади.

Сўнгра вилоят ҳокимига эсдалик учун клубнинг 12-рақамли либоси топширилди.

photo_2020-10-20_18-33-06

Шуни айтиш жоизки, Хайрулла Бозоров футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Вилоят раҳбари Ўзбекистон туманига ташрифи чоғида бундан буён "Турон" клуби мунтазам ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши хусусида айтиб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
20/10/2020 23:19
Олга Турон балли Ислом