Хайрулла Ҳамидов - Зидан айтган гаплар тўғрилиги,

Биласиз, яна бир неча соатлардан сўнг Ла Лига 29-турнинг марказий учрашуви "Реал" - "Валенсия" баҳси бўлиб ўтади.

Беллашув олдидан таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.

“Марка” нашрининг ёзишича, рестарт ўйинидан сўнг “Реал” устози Зидан кийим алмаштириш хонасида иккинчи бўлимни ташлаб юборган шогирдларига роса бақирган, нарсалар отган ва қай бирларинидир жазолаган. Чиндан ҳам биринчи бўлимни гўзал тарзда ўтказган қироллик клуби танаффусдан сўнг “Эйбар”га имкониятни бой бериши ҳам мумкин эди. Куртуа суперсейларни қаторлаштириб ташламаганида...

Шу нашрга таяниб яна бир маълумотни айтамиз: “Валенсия” сўнгги сонияларда ғалабани бой берганидан сўнг бош мураббий Селадес шогирдлари билан деярли гаплашмай қўйган. Жаҳлини ифода қилиш ниятида. Даҳшат асабийлашган.

"Реал" - "Валенсия" учрашуви олдидан жамоаларнинг қайдномаси. Мураббийлар ўйинга кимларни жалб қилди? (Фото)

5eeaf932de5d7_valensiya

“Ди Стефано” ўйингоҳида бугун шу икки асабийлашган клуб ўзаро тўқнаш келади. “Реал” билиб турибдики, бу сафар рақиб “Эйбар” эмас, “Валенсия”, қайсики охирги ўн йилликда ла лиганинг икки гигантидан энг кўп очко тортиб олган клуб.

Ҳа, “кўршапалаклар”нинг ўйини у қадар зўрмас, ҳа, жамоа мураббийи Селадес ҳали бу клубни “ўзлаштириб” улгурмади, ҳа, сўнгги дақиқалардаги концентрация масаласида муаммо бор, бироқ “Валенсия” доимо грандлар билан зўр ўйнайди. Шу фактнинг ўзи бугунги баҳснинг шиддатли ўтишига кифоя қилади. Селадес аксига олиб “Реал”да ўйнаган (“Барса”да ҳам), Зидан қўл остида, демакки, мураббий учун принципиал ўйин бу.

“Месталья”да ғалабани сўнгги сонияларда Куртуанинг қаҳрамонлиги эвазига қўлдан бой берган жамоа навбатдаги учрашувга кўп нарса тикиб қўйган – агар мағлубиятга учраса, ЕЧЛ йўлланмасидан умидини узса ҳам бўлаверади, аммо ЕЛга имконияти сақланиб қоладики, тақвимнинг давоми валенсияликларга анча яхши. “Реал”нинг вазиятини эса биласиз, “Барселона” билан изма-из бориши учун ҳам рақиб танлашга ҳаққи йўқ – фақат енгиши зарур. Зидан айтганидек, 11та финал ўтказади ва ичида энг асосийси шу баҳсга ўхшаяпти, - дея ёзди Хайрулла Ҳамидов.

Ушбу қарама-қаршилик бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)