Хайрулла Ҳамидов: 2004 йилда туғилган болакай дарвозабонимизнинг муаммосини кўра билди

Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўз "You Tube" саҳифасида Ўзбекистон - Гана учрашуви ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди:

"Гана Б жамоаси бўлишига қарамай, жуда муҳим масалада муаммомизни очиб бера олди. Абрамовнинг пешонасига мана шундай тақдир битилган, шекилли. Узоқдан ўтказиб юборилган голлар унинг фаолиятида кўп учрайди. Ҳаттоки, у бош мураббий бўлган пайтларда терма жамоамизнинг ишончли посбони Нестеров билан ҳам мана шундай голлар қўйиб юборганмиз. Игнатийда фақат шу масалада муаммо бор эди, бошқа жабҳаларда у жуда зўр дарвозабон. 

2004 йилда туғилган Фатау дарвозабонимизнинг муаммосини илғай билди. У биринчи таймда узоқдан берилган зарбаларга дарвозабонимиз реакциясини кузатиб ўтирди ва майдонга тушгач, унинг ожиз томонидан фойдалана олди. Ганалик ёш футболчи зарба янада кучлироқ берилса, дарвозабон уни қайтара олмаслигини билди", - деди Хайрулла Ҳамидов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
28/03/2021 02:05
Ўша вазиятда дарвозабонимиз ҳақиқий қовунни тушрди. Бундай дарвозабон билан узоққа бориш қиен масала. Санжар Қувватовни устидан Ҳави кулган эди. Ҳудди шундай вазиятга ганалик йош футболчи давозабонимизни ожиз қолдирди. Лабановдек кулгига қолади бу кетишда посбон.
&
Bek 56
27/03/2021 19:22
16 ёшли бола мах,орат бобида катталарга дарс берибди к,ойил