Хайрулла Ҳамидов: Абрамов таркиб учун муҳим ўйинлардаги натижалар билан жавоб беради

Таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов сайтимиз томонидан ташкил этилаётган "Ўзбекча футбол" дастурининг 2-сонида иштирок этди. Терма жамоанинг Дубайда бўлиб ўтиши режалаштирилган йиғинига бош мураббий Вадим Абрамов томонидан танланган қайднома хусусида сўралган саволга мутахассис қуйидагича жавоб берди:

"Мен, табиатан, мураббийларнинг қайсидир ўйин учун танлаган таркибларини муҳокама қилишни ёқтирмайман. Абрамов аввалроқ, ёш ва ўртамиёна даражадаги футболчилардан ҳам яхши жамоа туза олишини исботлаб бўлган. Ҳозирги пандемия даврида, коронавирус сабаб, жуда кўплаб чемпионатларда тушунарсиз вазиятлар ҳукмронлик қилаётган ҳолатда терма жамоамизга, асосан, миллий биринчилигимиздан футболчилар жалб этилгани яхши бўлди. 

Футболчиларимизда вазият турлича. Айниқса, легионерларимиз ўз клубида асосий таркиб учун кураш олиб бораётган пайтда, бу каби танловни тўғри қабул қилиш мумкин. У таркиб учун расмий ва терма жамоа келажаги учун муҳим бўлган ўйинларда жавоб беради", - деди футбол шарҳловчиси. 

Қуйида ушбу кўрсатувни тўлиқ форматда томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!