Хайрулла Ҳамидов: Финалда АГМКнинг ҳурматини сақлаган ҳолда имкониятларни 60:40 “Пахтакор” фойдасига деб тахмин қиляпман
“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг бу галги сонида таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов иштирок этди. Кўрсатув меҳмони Ўзбекистон кубоги олдидан фаворит кимлиги ва бошқалар ҳақида гапириб ўтди.
- АГМК ўтган йили “Пахтакор”ни финалда ютган. Ҳозир энди бу жамоалар жорий йилги 2 та финалга чиқди. Мусобақалар кўпайиб кетганидан келиб чиқадиган бўлсак, “Пахтакор” Шота Арвеладзе бошчилигида барча рекордларни урмоқчи. Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳозирги кунда “Пахтакор”ни тўхтатиб қоладиган жамоа йўқ. Агарда АГМК битта учрашувда қандайдир ғалабани қўлга киритадиган бўлса, бу олмалиқликлар ажойиб ўйнаганликлари учун эмас, балки “шерлар” хато ўйнаганликлари сабабдир. Яъни, “Пахтакор” ўзининг ўйинини намойиш этса, барча мусобақаларда ғолиб чиқиши керак.
“Пахтакор” ўтган йилги финалда АГМКга ОЧЛга чиқиши учун ёрдам бермаган, балки олмалиқликлар тўғри ўйнашган ва “шерлар” рақибни менсимаган. Мен ўша финални кўрганимда учрашувда бошқача ҳолатнинг “ҳид”ини топмаганман.
Битта беллашувда исталган жамоа ғалаба қозониши мумкин. Мисол учун “Тоттенхэм” ўтган мавсум ЕЧЛ финалида “Ливерпул”ни енгиши мумкин дейилганди. Ҳудди шундай фикрни АГМК борасида ҳам билдирсак бўлади. Аммо футболчилар ўртасидаги фарқ, савия катта. “Пахтакор”нинг захирасида ўтирган футболчилар АГМКнинг етакчиси бўлиб юриптими фарқлаб олишимиз керакда. “Пахтакор” биринчи голни урадиган бўлса, бирор бир беллашувда рақиб жавоб ҳам бера олмаяпти.
Шунинг учун ўйлашимча, АГМК муносиб қаршилик кўрсатади. Ўтган йилги воқеа содир бўлмайди, деб ўйлайман.
Исталган финал қоғозда фалон жамоа кучли, фалон жамоа кучсиз дейилади. Лекин майдонга чиққандан кейин Миржалол Қосимов ҳам мисол учун ҳимоявий услуб қўллайди, қарши ҳужумдан гол уришга ҳаракат қилади. “Пахтакор”нинг олдинги чизиқдаги ишлари юришмайдиган бўлса, биринчи тайм 0:0 билан тугаб, иккинчи бўлим олмалиқликларда имконият юзага келади. Охирги дақиқаларда ютиб кетиши ҳам мумкин. Бу ерда ҳамма гап “Пахтакор”да. АГМК ютиши учун Шота Арвеладзе шогирдлари ўзининг футболини намойиш эта олмаслиги керак. Агар пойтахтликлар ўз ўйинларини кўрсатишса, АГМК минг зўр ўйнамасин жуда ҳам қийин бўлади. Фақат энди мураббийлик салоҳияти ҳам кўзга ташланади. Масалан, Миржалол Қосимов битта ўйинга тайёргарлик кўра олади. Рақиб ҳаттоки “Пахтакор” бўлса ҳам. Финалга чиқтими, муносиб ўйнаб бериши керак.
Финалда АГМКнинг ҳурматини сақлаган ҳолда имкониятларни 60:40 “Пахтакор” фойдасига деб тахмин қиляпман, - деди Хайрулла Ҳамидов.
Фикрлар
Умуман шу финал олдидан фикр билдириш учун Хамидов нотугри танлов.
Хамидовга олдиндан тахмин килиш кийин(огир) булган учрашувларда фикр суралса максадга мувофик булган буларди, агар бизни чемпионатда хам шундай фикрлаш кийин(сенсацион) клубларимиз мавжуд булса албатта.
Замбарак б/н чумчук овлашмайди-ку.