Хайрулла Ҳамидов: МЮ ютди аслида "Женоа"ни

"Интер" Италия чемпионати доирасида "Женоа" билан куч синашди ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Миланликлар сафида голларга Ромелу Лукаку, Маттео Дармиан ва Алексис Санчес муаллифлик қилишди. Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида қизиқ бир ҳолатга эътибор қаратди ва фикрини қисқа тарзда ифодалади.

Яъни гол урган футболчилар "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчилари саналади. Шу боис шарҳловчи Элдор Шомуродов жамоасини асли МЮ ютди дея изоҳ қолдирди.

Безымянный_15

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!