Хайрулла Ҳамидов: Сайфиевнинг олдида Магуайр ҳижолат
Кеча сайтимиз томонидан тақдим этиб келинаётган "Ўзбекча футбол" дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон - Гана баҳси ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Гананинг Б таркиби бизга муаммо туғдиришининг асосий сабаби вазиятлардан фойдаланмаганимиз бўлди, деб ўйлайман. 2 та вазиятда аниқ гол урилиши мумкин бўлган ҳолда, футболчиларимиз ноаниқ зарбалар йўллади. Шомуродов, Ўруновда яхши вазиятлар бўлди. Сайфиевнинг имкониятдан фойдаланиш даражаси олдида Магуайр ҳижолат! Шу томондан, 1:0 ҳисоби сақланиб қолди ва бу ўйинда интригани ушлаб қолди.
Аслида, 2-3 та гол ўтказиб юборгач, Гана Б жамоаси жуда мураккаб аҳволга тушиб қоларди. Шу сабабдан, яна такрорлаб айтаман: энг асосий сабаб - фойдаланилмаган вазиятлар", - деди Хайрулла Ҳамидов.
Фикрлар