Хайрулла Ҳамидов: Сергеев буёғига асосий таркиб ўйинчисига айланиб кетса ҳам, ажаб эмас
"Navruz Cup" турниридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги баҳсда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, қўшниларимиз таркибида Мирлан Мурзаев ҳисобни очди. 64-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Беллашув якунига яқин Игорь Сергеев дубль қайд этиб, терма жамоамизнинг ғалабасини таъминлади.
Ярим финалда зафар қучган Сречко Катанец шогирдлари "Navruz Cup" финалига йўл олди.
Беллашувдан сўнг таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида Игорь Сергеев ҳақида қисқача пост қолдирди.
- Сергеев ўзини эслатди, қайтарди. Буёғига асосий таркиб ўйинчисига айланиб кетса ҳам, ажаб эмас, - деди Хайрулла Ҳамидов.
Фикрлар