Хайрулла Ҳамидов: Терма жамоамизнинг дастлабки дақиқалардаги шиддати стадионга боғлиқ
Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўз "You Tube" саҳифасида Ўзбекистон - Гана учрашуви ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди:
"Аввало, барчани Гана устидан қозонилган ғалаба билан табриклайман. Гарчи ушбу терма жамоа асосий таркиб билан келмаган бўлса ҳам, ўйин ФИФА рейтингларига киритилмаса ҳам ва беллашув умумий статистикаларда инобатга олинмаса ҳам, барибир бу ўйин биз учун муҳим бўлди. Сабаби, Гананинг шу таркиби ҳам кўплаб Осиё жамоаларидан кучли ва улар бизнинг муаммоларимизни очиб ташлай олди.
Терма жамоамизнинг дастлабки дақиқалардаги шиддати стадионга боғлиқ. Ўйин Наманганда, "Марказий" стадионда бўлиб ўтди. Бундай мухлислар қаршисида исталган жамоа "учади". Дастлабки дақиқалардан мана шундай футбол кутган эдик ва мана шу нарса бизга гол олиб келди", - деди Хайрулла Ҳамидов.
Фикрлар