Хитой автогиганти “Формула-1”га қўшилишни режа қилмоқда
Дунёдаги энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчиси бўлган Хитойнинг BYD компанияси катта автоспортга, жумладан, Формула-1 ва чидамлилик пойгасига кириш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, мумкин бўлган сценарийлар орасида ўз жамоасини яратиш ёки мавжуд жамоани сотиб олиш ҳам бор. BYD учун потенциал тўсиқ "Қироллик пойгалари"да қатнашиш нархи бўлиши мумкин. Болидни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш кўп йиллик музокараларни талаб қилади ва бир мавсум учун 500 миллион долларгача бўлиши мумкин.
Агар BYD Формула-1'га қўшилса, у Хитой ишлаб чиқарувчисининг Европа ва Америка жамоалари устунлик қиладиган спортда тўғридан-тўғри иштирок этишига камдан-кам учрайдиган мисол бўлади. Аввалроқ Хитойнинг бошқа компаниялари ҳам автоспортга қизиқиш билдирган эди: “Geely Cyan Racing” орқали халқаро туринг пойгаларида муваффақиятли иштирок этмоқда ва "Nio" 2015 йилда Формула-E дебют мавсумида чемпионликни қўлга киритди.
BYD компаниясининг якуний қарори ҳали қабул қилинмаган ва компания исталган пойга сериясига киришдан бош тортиши мумкин. BYD вакили “Bloomberg”нинг изоҳ сўровига жавоб бермади.
Хитой гигантининг автоспортга бўлган қизиқиши 2024 йилда босқич Шанхайга қайтарилгандан сўнг Хитойда Формула-1 машҳурлигининг ошиши ва биринчи хитойлик пойгачи Гуаню Чжоунинг пайдо бўлиши билан бир вақтга тўғри келади. FIA раҳбари Муҳаммад Бен Сулайем аввалроқ хитойлик ишлаб чиқарувчининг пайдо бўлиши "Кадиллак" келганидан кейин серия учун мантиқий кейинги қадам бўлишини айтган эди.
Фикрлар