
Хитой. Виктор Кашшаи бошқариб борган “ўзбек дербиси”да Исмоиловнинг жамоаси ғалаба қозонди
Бугун Хитой Суперлигасида сўнгги – 30-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бу турда Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан” Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай”ни қабул қилди.
Венгриялик Виктор Кашшаи бошқариб борган ушбу ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Кримец учрашув қайдномасидан ўрин олмаган бўлса, Исмоилов 90 дақиқа ўйнаб, 83-дақиқада Кашшаи томонидан огоҳлантирилди.
Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” эса ўз майдонида “Цзянсу Сайнти”ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.
Чемпионатнинг якуний жадвали эса қуйидагича кўриниш олди.
Хитой Суперлигаси. 30-тур
“Бейжинг Гуоан” – “Чангчун Ятай” 1:2
Голлар: Сориано(76 пенальтидан) – Мариньо(66), Тан Лонг(90)
“Шанхай СИПГ” – “Цзянсу Сайнти” 2:3
Голлар: Лю Венжун(8), Халк(80 пенальтидан) – Алекс Тейшейра(21), Ли Анг(33), Муканджо(86).
Фикрлар