Хитойликлар Ла Лига грандларидан бирини сотиб олишга яқин туришибди
Ads

Испаниянинг "Севилья" клуби тез орада хитойлик инвесторлар тасарруфига ўтиши мумкин. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар айни дамда бу борада ўзаро музокараларнинг якуний босқичига келишган. Маълумотларга қараганда ушбу харид осиёлик инвесторларга тахминан 300 млн еврога тушиши айтилмоқда. Бироқ, хўжайинлар алмашгани билан андалусияликларнинг ҳозирги раҳбарияти ўз ўрнини сақлаб қолишни ҳам режалаштирмоқда.

Маълумот учун, “Севилья” айни дамда Ла Лигада “Барселона”дан кейин иккинчи ўринда бормоқда.