Хитцфельд
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ бош мураббийи Оттмар Хитцфельд яна ушбу жамоага қайтиш ниятида эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Таъкидлаш керакки, дортмундликлар раҳбарияти Бундеслиганинг яқинлашиб келаётган 13-туридаги “Шальке-04”га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг Петер Бошни истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда.

“Мен учун бундай мавзу умуман йўқ. Мен мураббийлик фаолиятимни аллақачон якунлаб бўлганман. Ҳозирги футболда ҳамма нарса шиддат билан ривожланиб бормоқда ва шу сабабли ҳам кўпчилик ҳаддан ташқари тушкунликка тушиб қоляпти. Мен бу борада “Боруссия” раҳбариятига шошилмасликни тавсия қиламан”, - дейди Хитцфельд.

Маълумот учун, “Борусси”Д чемпионатнинг ўтган 12та тур якунларига кўра 20 очко билан мусобақа жадвалининг 5-ўрнида бормоқда.