Хоакин Бакли: "Ислом Махачев ярим ўрта вазнда катта хавф туғдирмайди"

  • 13.06.2025 15:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Америкалик UFC жангчиси Хоакин Бакли вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтинги етакчиси Ислом Махачевнинг 77 кг даги имкониятларини баҳолади.

"Ислом ярим ўрта вазнда катта хавф туғдирмайди. Бу ҳозир энг равобатбардош дивизион. Мазкур вазнда мен, Иан Гарри, Шавкат Раҳмонов, Шон Брэди каби кучли йигитлар мавжуд. Махачев энди эса катта даражадаги рақобатга тайёр эканини бутун дунёга исботлаши керак" - дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Championship Rounds".

Эслатиб ўтамиз, Бакли (21-6) 15 июн куни "UFC on ESPN 69" турнирида  Камару Усман(20-4)га қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!