
Хоакин Бакли: "Ўзимни хўрлангандек ҳис қиляпман"
31 ёшли америкалик жангчи Хоакин Бакли "UFC on ESPN 69" турниридаги мағлубияти ҳақида гапирди.
"Ҳар раундда Усман мени йиқитди, пастга туширди. Мен эса ўрнимдан туролмадим. Мазкур мағлубият учун ўзимни жуда хўрланган ҳис қиляпман. Камару ўша оқшом ҳақиқатан ҳам даражасини намойиш этди" - деди Бакли ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги мусобақада Хоакин ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Усмандан мағлуб бўлди.
Фикрлар