Хоакин Раулга яқинлашиб олди
"Бетис" ярим ҳимоячиси Хоакин Санчес Ла Лиганинг 25-турида "Мальорка" (3:3) га қарши беллашувда майдонга тушди.
Ушбу баҳс испаниялик футболчи учун Ла Лигадаги 542-ўйин бўлди. Бу билан, Хоакин кўп ўйин ўтказиш бўйича Ла Лига тарихида тўрттинчи ўринга кўтарилиб олди ва "Реал"нинг собиқ дарвозабони Франсиско Буйо билан ушбу поғонани бўлишиб турипти.
Мутлоқ рекордчи эса "Атлетик" ва "Барселона" клубларининг собиқ дарвозабони Андони Субисаретта ҳисобланади. У Ла Лига доирасида 622 та учрашув ўтказган. Кучли учликдан "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Рауль (550 та ўйин) ва "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Эусебио Сакристан (543 та ўйин) жой эгаллашган.
Фикрлар