Хоккей. "Ҳумо" - финалда!
Қозоғистон Про-лигасида чемпионлик учун курашаётган Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби кеча ўз майдонида “Бейбарис”га қарши ярим финалнинг 5-ўйинини ўтказди.
Қизиқарли кечган учрашув 2:1 ҳисобида “қанотлилар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа умумий 4:1 ҳисобида зафар қучган “Ҳумо” финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди “қанотлилар” финалда “Номад” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Финалнинг илк учрашувлари 2-3 апрель кунлари Тошкентда бўлади.
Фикрлар