“Барселона”нинг тажрибали ҳимоячиси Жерар Пике “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандга янги жамоа танлаш бўйича маслаҳат берди.

Маълумки, норвегиялик тўпурарнинг ўзи Испания чемпионатида тўп тепишга қизиқяпти. Унга “Реал” ва “Барселона” харидор.

- Мен Холанднинг ўрнида бўлганимда “Олтин тўп”ни олишга ҳаракат қилардим. Бунинг учун Килиан Мбаппе борадиган жамоага ўтмаслик керак, - деди Жерар Пике.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал” сафига қўшилиши айтилмоқда. Мадридликлар франциялик тўпурарга йилига 50 миллион евро маош тўлаб, уни дунёда энг катта маош оладиган ўйинчига айлантирмоқчи.

 Аввалроқ, Холанднинг ўзи ҳам ҳақиқий етакчига айланадиган жамоага ўтишни истаётгани ва Мбаппе билан бир клуб шарафини ҳимоя қилиш нияти йўқлини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!