Холанд Агуэрога етиб олди

  • 7 марта, 2024, 08:11
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эрлинг Холанд Чемпионлар Лигаси голлари сони бўйича Серхио Агуэрога етиб олди.

Tecno

Европа чемпионлари лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Копенгаген" учрашуви бўлиб ўтди ва "шаҳарликлар" ушбу жавоб баҳсида рақибини қийинчиликсиз таслим қилди. 

Дастлаб, Аканжи ва Альвареслар тезкор гол урди. Эльюнисси ҳам Эдерсон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, орадаги фарқни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Тайм сўнггида эса Холанд ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Норвегиялик футболчи Чемпионлар лигасида 37 ўйинда 41 та гол урган. "Кўклар" сафида ҳам ўйнаган Агуэронинг ҳисобида 79 та ўйинда шунча гол мавжуд.

Холанд ва Агуэро турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 19-ўринни эгаллаб туришибди. Алессандро Дел Перо 42 гол билан 18-ўринда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию