Холанд: Бу жамоа мен учун заифлик қилади!

“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд ўзига қизиқиш билдираётган “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслигини билдирди. Норвегиялик ҳужумчи бу клубнинг салоҳиятига шубҳа билан қарамоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Холандни қўлга киритиш учун ҳар қандай харажатга тайёрлигини билдирган. Бироқ, ҳужумчи молиявий томонни биринчи ўринга қўйгани йўқ. У борадиган клуби билан миллий чемпионат, қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда совринларни қўлга киритмоқчи.

Бу борада Эрлинг “Манчестер Сити”нинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Хосеп Гвардиола ҳам кейинги пайтда ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.

Эрлинг Холанднинг трансфери ҳар қандай клубга 350 миллион еврога тушади. Бу сумма ичига трансфер бадали, футболчининг маоши, унинг агенти Мино Райола ва отасига тўланадиган комиссия пуллари киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!