Холанд Чемпионлар лигасида “даҳшатли” рекорд ўрнатди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич тўртинчи турида ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини қабул қилиб, рақиб устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

“Шаҳарликлар”нинг голларидан иккитасини Фл Фоден, биттаданини Эрлинг Холанд ва Райан Шерки киритди. Дортмундликларнинг ягона жавоб голини Вальдемар Антон киритди.

Бу учрашув Холанд учун тарихий аҳамият касб этди. 25 ёшли ҳужумчи қитъанинг энг нуфузли мусобақасида учта жамоа учун қаторасига бештадан ўйинда гол урган ягона футболчига айланди.

Бу ҳақда Squawka статистика маркази ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълумот тарқатди.

Эрлинг Холанд илгари 2019-2020 йилги мавсумда Австриянинг “Зальцбург” ва 2020-2021 йили Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида ўйнаган даврларда ҳам Чемпионлар лигасининг кетма-кет бешта учрашувида рақиблар дарвозасини ишғол қилган эди.

Норвегиялик тўпурар “Манчестер Сити”да 2022 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. “Шаҳарликлар” билан 2034 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 18 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!