Холанд Европада шахсий рекорд ўрнатди
Бу рақиб Эрлингни ёмон кўрса керак
«Манчестер Сити» навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба қозона олди. Жамоа бироз қийналган бўлса-да, натижа ўша — 3:2 ҳисобида «Лейпциг» устидан зафар.
Оддий анъанага айланиб улгурганидек, бу сафар ҳам Эрлинг Холанд ўз голисиз майдонни тарк этмади.
Қизиғи шундаки, норвегиялик ҳужумчи «Лейпциг» дарвозасига барча мусобақалар доирасида жами тўққизта ўйинда 13 та гол урган. Бу кўрсаткич Холанн учун Европа топ-5 чемпионатларидаги бутун фаолияти давомида бир рақибга қарши қайд этган энг яхши натижа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Холанд илгари Red Bull компанияси қўллаб-қувватлайдиган бошқа клуб — «Ред Булл Зальцбург» шарафини ҳимоя қилган. Кейин «Боруссия Дортмунд» жамоасида ўйнаб, 2022 йили «Манчестер Сити» сафига қўшилди ва шу клуб билан Чемпионлар лигаси совриндорлигига ҳам эришди.

Изоҳлар (0)