Холанд ҳам рекорд ўрнатишни билади
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Бундеслиганинг навбатдаги турида “Вольфсбург” дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоасининг 6:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Бу голлар норвегиялик футболчининг рекорд ўрнатишига асос бўлди.
Холанд Бундеслигага келганидан бери 63 та учрашувда рақиблар дарвозасини 58 маротаба ишғол қилди ва бу натижа рекорд кўрсаткич сифатида қайд этилди.
Холанд Дортмунд клубига 2020 йилнинг январида олиб келинган. Жорий мавсумда барча турнирларда 26 та ўйин ўтказган 21 ёшли ҳужумчи рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига еттита голли пас берди.
Фикрлар