Холанд ҳеч ким уддалай олмаган ишни қилди

Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Вулверхэмптон” ўртасидаги учрашувда Эрлинг Холанд тарихий натижа қайд этди.

Беллашувда рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилган норвегиялик ҳужумчи энг тез тўртта хет-трик қайд этган футболчига айланди.

Статистикага ихтисослашган Opta Sport порталининг маълум қилишича, Холандга бу натижани ўрнатиш учун атиги 19 та учрашув кифоя қилди.

Аввалги рекорд Рууд ван Нистелройга тегишли бўлиб, нидерландиялик тўпурар “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган кезлари тўрт маротаба хет-трикка эришиш учун 65 та ўйинда майдонга тушганди.

Шунингдек, “Ливерпуль” вакили Луис Суарес бу натижага 81 та, “Ньюкасл” тўпурари Алан Ширер 86 та ўйинда эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!