Xоланд жамоадошларига жиддий мурожаат қилди!
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Xоланд АПЛ 35-турида "Эвертон"га қарши меҳмондаги 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоадошларига мурожаат қилди.
"Биз ҳали ҳам ўйиндамиз", — деди норвегиялик форвард BBC Sport’га берган изоҳида.
Мавсум якунига уч тур қолган бир пайтда "шаҳарликлар" 71 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола шогирдларининг пешқадам "Арсенал"дан ортда қолиши беш очкони ташкил этмоқда. Шу билан бирга, "Манчестер Сити"да яна бир захира ўйини мавжуд.
Кейинги турда "шаҳарликлар" АПЛ доирасида "Брентфорд"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар