Холанд келса, менинг маошимни оширасизлар!

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден жамоанинг келажаги сифатида эътироф қозонган. Айни пайтда “шаҳарликлар” ёзги трансферлар мавсумида Эрлинг Холандни олиш учун курашмоқда.

Маълумотларга қараганда, клуб бу трансферни уддаласа, Фил Фоденнинг ҳам маошини оширишига тўғри келади. Чунки Хосеп Гвардиола жамоаси Холандни қўлга киритадиган бўлса, норвегиялик тўпурарга ҳафтасига 600 минг фунт маош бериши керак бўлади.

Фил Фоден эса ўзидан бир неча ойлик кичкина футболчи ундан сезиларли даражада кўп маош олишини ҳазм қила олмаяпти. Шунинг учун янги шартнома бўйича давом этаётган музокараларда Холанднинг Манчестерга келиши ҳам инобатга олинади.

“Манчестер Сити” тарбияланучиси бўлган 21 ёшли футболчи жорий мавсумда 32 та учрашувда 11 та тўп киритиб, жамоадошларини саккиз марта голли пас билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sag'indiq Kenjebaev
04/04/2022 14:01
Mehnatga mos maosh boʻlishi kerak