Холанд кетавер, ўрнингга зўри бор!
Эрлинг Холанд айни пайтда “Манчестер Сити” билан 2027 йилгача белгиланган ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.
Томонлар ҳали бир тўхтамга келгани йўқ. Шу боис, “шаҳарликлар” норвегиялик футболчи билан хайрлашиш масаласини ҳам ўрганиб чиқмоқда.
Агар Холанд ўзи мўлжаллаётгандек Испания чемпионатига кетиб қолса, манчестерликларга мунтазам гол ура оладиган бошқа форвард керак бўлади.
TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” ана шундай ўйинчини Португалия чемпионатидан топди. Уларга “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьёкереш номзоди маъқул келди.
26 ёшли швед футболчисининг португалиялик билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ бу трансферни 70 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига амалга ошириш мумкин.
Фикрлар