Холанд кўп гол уриш сирини очиб қўйди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзи намойиш этаётган сермаҳсул ўйин сирини очиб қўйди.

Маълумотларга қараганда, норвегиялик ҳужумчи уйқуга алоҳида эътибор беради. У ётишдан олдин махсус кўзойнак тақади ва бу тўйиб ухлашига ёрдам беради. Бу кўзойнак футболчининг кўзини турли зарарларни нурлардан ҳимоялайди.

- Мен кечқурун кўзойнак тақаман. Улар менинг чуқур уйқуга кетишимга ёрдам беради. Бу усул сермаҳсуллигимни бир неча фоизга оширади. Бу менталитетга боғлиқ, - деди Эрлинг Холанд.

22 ёшли тўпурар ётишдан икки соат олдин электрон ускуналардан фойдаланишни тўхтатади. Эрлинг жорий мавсумда “Манчестер Сити”да ўнта учрашувда 14 та гол урган унинг усули иш бераётганини кўрсатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!