Холанд ўзи орзу қилган футболчи номини айтди
Янги мавсум олдидан “Манчестер Сити” сафига қўшилган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд болалигидаги кумири қайси футболчи бўлганини айтди.
- Кумирим отам эди. Албатта, Серхио Агуэро ҳам. Уйимда Агуэронинг жуда кўп футболкалари жамланган, - деди Эрлинг Холанд.
Эрлинни отаси Альф-Инге уч мавсум – 2000-2003 йилларда “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилган.
Серхио Агуэро эса “шаҳарликлар” тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Аргентиналик юлдуз бу жамоа сафида 260 та тўп киритган.
Холандни “Боруссия”дан трансфер қилиш учун манчестерликлар 75 миллион евро тўлади.
Фикрлар